Европаликлар муқобил ёнилғи истеъмол қилувчи машиналарни афзал кўрмоқда

Европаликлар муқобил ёнилғи истеъмол қилувчи машиналарни афзал кўрмоқда

Европада йилнинг биринчи чорагида электромобиль ва гибрид русумлар савдоси 37,6 фоизга ўсиб, 213 мингта автомобилни ташкил этди.

Европа автомобилсозлар ассоциацияси (АСЕА) 2017 йилнинг биринчи чорагида муқобил ёнилғига ҳаракатланувчи машиналарни қайддан ўтказиш сезиларли даражада ошганини маълум қилди. Маиший электр тармоғидан қувватланиб ишлайдиган электромобиллар савдоси 29,9 фоизга ўсиб 47,2 мингтани ташкил қилди.

Гибридлар дунёсида ҳолат қандай? Уларнинг савдоси 61,6 фоизга ортиб 111 мингни ташкил этди. Қолаверса, табиий газга юрадиган машиналарнинг ҳам сони ўсишда давом этмоқда: 10,4 фоизлик ўсиш ва 54,7 минг машина.

Евроиттифоқ мамлакатлари орасида муқобил двигателга ўтаётганларнинг энг кўпи Испаниядадир (87,4 фоизлик ўсиш). Шунингдек, Германия (+67,5 фоиз) ва Буюк Британия (+29,9 фоиз) ҳам фаоллар сафида.

Электромобиллар сотиб олиш бўйича германияликлар илғорлигини таъкидлаш жоиз. Ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан бу йили 117 фоизлик ўсиш кузатилди. Электромобиллар савдосининг ўсиш кўрсаткичи Францияда 22,9, голландияда, 84,8, Британияда 46,5 фоизни ташкил қилди.

Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, муқобил ёнилғига ишлайдиган автомобиллар энг кўп сотилган давлат Италия, иккинчи ўринда Британия, учинчида Франция бўлди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"