Ўзбекистонда Москвадаги рейсли автобуслар учун ҳайдовчилар танлаб олинмоқда

Ўзбекистонда Москвадаги рейсли автобуслар учун ҳайдовчилар танлаб олинмоқда

Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграция агентлиги Москва автобусларида ишлаш учун ҳайдовчилар танлови эълон қилди. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

Агентликнинг Facebookдаги саҳифасида хабар берилишига кўра, Ўзбекистон ва Россия орасида имзоланган шартномага кўра, “Мосгортранс” автобусларида ишлаш учун 1 минг нафар ўзбекистонлик автобус ҳайдовчилари танлаб олинади.

“Номзодлар “D” ҳайдовчилик категориясига эга бўлиши, рус тилини яхши билиши, синчиков бўлиши ҳамда корхона мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши керак”, — дейилган хабарда.

Шартномада 3 ойлик синов муддати кўзда тутилган. Ҳайдовчилар маоши 43 мингдан 60 минг рублгача белгиланган. Ҳайдовчига қўйилаётган талаблардан яна бири, унинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудлардаги иш тажрибаси 1 йилдан кўп бўлиши керак.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу вакансия билан қизиққан номзодларни агентликнинг маҳаллий бўлимларига ёки қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишни сўрайди: 8(371) 214-51-87 ва 8(371) 214-47-29.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.