Nissan саёҳатчилар учун чодирли автомобиль ясади

Nissan саёҳатчилар учун чодирли автомобиль ясади

Сўнгги вақтда “Ниссан”чилар ноодатий машина ясашга муккасидан кетди. Апрелда Нью-Йорк автосалонида ити бор ҳайдовчилар учун атай ясалган машина кўрсатилганди. Бу ҳафта бўлса, туристлар учун махсус авомобиль намойиш этилди. Унинг номи Project Basecamp бўлиб, Titan пикапининг энг машҳур XD Pro-4X версияси асосида тайёрланган.

Автомобилнинг диққатга сазовор томони чодиридир. Каттагина соябони, ётоқ жойлари бор. Бунақа чодирни ҳарбийлар ва геологларда кўргансиз. Аммо “Ниссан”нинг устини ёпган японча чодирда сув ва ёнилғи учун идиш, музлаткич, домкрат ва белкуракларгача бор.

Яна пневматик осма, Nitto йўлтанламас покришкалари, ғилдирак аркасининг кенгайтиргичи борлигини айтиб ўтамиз.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"