“Ўзбекистон темир йўллари” Петербург давлат темир йўл университети билан ҳамкорлик қилади

“Ўзбекистон темир йўллари” Петербург давлат темир йўл университети билан ҳамкорлик қилади

2017 йил 14-18 май кунлари Петербург давлат темир йўл университети ректори А.Ю.Паничев раҳбарлигидаги делегация ҳамкорликнинг кейинги йўналишларини аниқлаш, темир йўл транспортида ҳамкорликдаги ишланмаларни амалга ошириш, шунингдек кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Ташриф давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ректори М.Х.Расулов, АЖ бошқарув раиси ўринбосари – “Тошкент метрополитени” УК бошлиғи О.Н.Худойқулов билан музокаралар режалаштирилган.

Делегация Ўзбекистон темир йўлларида лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги тегишли ташкилот раҳбарлари билан учрашади. Мунозаралар доирасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ишланмаларни темир йўл ва метрополитенда қўллаш, тезюрар поезд эксплуатацияси бўйича тажрибаси алмашиш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Делегация Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Самарқанд темир йўл коллежидаги ўқув жараёни, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишади.

Музокаралар натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Петербург давлат темир йўл университети, ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институти ва Петербург давлат темир йўл университети ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.