Беларусда қайин ва шумтолдан велосипед ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Беларусда қайин ва шумтолдан велосипед ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Беларус давлати ҳудудида ёғоч велосипед ишлаб чиқариш ўтган асрнинг биринчи ярмидан бошланган. Давлат музейларида тўла ёғочдан тайёрланган 1933 йилга мансуб велосипедлар сақланади, деб ёзмоқда ТАСС.

Мозийга қайтиб иш кўриб ёғоч велосипед ишлаб чиқараётган фирмалар “шиддат билан ривожланаётган техноген воситалардан чарчаган одамларни табиий шакл ва материаллар ўзига тортишидан” умид қилади.

Велосипед қўлда ясалади. Ҳар бири ўзига хос шакл ва қадр-қимматга эга.

Берёзадан ясалган велосипед 1890 белорус рубли баҳосида сотилмоқда, бу тахминан минг доллар. Шумтолдан ясалгани эса 1200 доллар атрофида.

Велосипедсозлар ёғоч велосипедни ҳайдаш енгил, ёқимли ва фойдали, дейди. Улар велосипеднинг ёғоч рамаси пишиқлигига беш йиллик кафолат беради. 10 дона велосипеддан иборат партияга берилган буюртмани 30 кунда тайёрлаб беришади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"