Oйлик йўл чиптаси харид қилганлар учун Captiva машинаси ёки 2 хонали хонадон

Oйлик йўл чиптаси харид қилганлар учун Captiva машинаси ёки 2 хонали хонадон

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Х. Халматов 13–14 май кунлари пойтахт автобус парклари раҳбарлари билан ўтказган учрашувларида ойлик йўл чипталарининг машҳурлигини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берди. Эндиликда ойлик йўл чиптаси харидорлари кўплаб ютуқларга, жумладан, Captiva автомобили ва икки хонали хонадонга эга бўлиши мумкин, деб хабар беради Daryo.uz.

Х. Халматов бошқарув раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари М. Валиевга ва «Тошйўловчитрансхизмат» УК директори А. Кадировга тегишли идоралар билан келишган ҳолда ва қонун доирасида йўловчиларнинг ойлик йўл чиптасидан фойдаланишларини оммалаштириш, ойлик йўл чипталарининг сотилишини кўпайтириш мақсадида 10 мингинчи ойлик йўл чиптаси эгасига микротўлқинли печ, 30 мингинчига — телевизор, 50 мингинчига — музлатгич, 100 мингинчига — Matiz, 150 мингинчига — Nexia-3, 200 мингинчига — Malibu, 300 мингинчига — Captiva автомобиллари, 500 мингинчига — кўп қаватли уйлардан икки хонали хонадон ютуқ сифатида берилиши бўйича таклиф ишлаб чиқишни топширди. Бу эса аҳолини моддий рағбатлантиришга жамиятнинг ҳиссаси ҳам қўшилишини, уларни шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланишга янада ундашини таъкидлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.