Тошкентда автобуслар тунги соат 00:00 гача юриши мумкин

Тошкентда автобуслар тунги соат 00:00 гача юриши мумкин

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг янги раҳбарияти 13–14 май кунлари пойтахт автобус парклари раҳбарлари билан ўтказилган учрашувлар чоғида уларнинг олдига қатор вазифалар қўйди, деб хабар беради Daryo.uz.

«Х. Халматов раислигида 2017 йилнинг 13 ва 14 май кунлари жамият таркибидаги барча корхоналар раҳбарлари, мутасадди ходимлари ва йўловчи ташувчи йўналишлар сардорлари иштирокида кенгайтирилган йиғилишлар ўтказилди, — дейилади хабарномада.

Қўйилган вазифалардан бири аҳолидан келиб тушаётган ариза ва шикоятлардан келиб чиқиб, автобусларнинг тасдиқланган иш режими ва тасдиқланган жадвал бўйича, яъни эрталаб соат 04:30 дан бошлаб соат 00:00 гача ишлашини таъминлаш бўлди.

Бундан ташқари, галдаги вазифалар сифатида қуйидагилар белгилаб олинди:

йўловчи ташиш транспортида хавфсизликни таъминлаш;

аҳолининг йўловчи ташишга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш;

йўналишларда автобуслар мунтазамлигини таъминлаш;

носоз автобусларни зудлик билан таъмирлаш ва улардан йўловчи ташишда самарали фойдаланиш;

автокорхоналардаги барча ишчи-ходимларнинг, шу жумладан, фаррош, чилангар, ҳайдовчилар ва чиптачиларнинг ойлик маошини ошириш ва уларни меҳнатига қараб муносиб рағбатлантиришни таъминлаш;

ҳайдовчи ва чиптачиларнинг йўловчиларга бўлган муомала маданиятини юксалтириш;

ҳайдовчиларга қулай меҳнат шароитини яратиш, уларга энг қулай ва сифатли материаллардан кийим-бош тиктириш.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.