Lego 28 цилиндрли радиал мотор ишлаб чиқариши мумкин

Lego 28 цилиндрли радиал мотор ишлаб чиқариши мумкин

Lego компаниясига 28 цилиндрли радиал авиацион двигатель макетини ишлаб чиқаришни таклиф этишди. Бу двигателдан ўтган асрнинг 40-йилларида фойдаланилган. Мотор лойиҳаси Lego Ideas сайтида пайдо бўлди. Бу сайтда якка шахсларнинг бирор тўпламни ишлаб чиқариш таклифига овоз берилади.

Motor1 ёзишига қараганда, бу Иккинчи жаҳон уруши даврида лойиҳалаштирилган Pratt & Whitney R-4360 Wasp двигателининг макетидир. Унинг ҳажми 71,5 литр, қуввати 4300 от кучига тенг.

1940-1950 йилларга мансуб лайнерларда бундай мотор ишлаган. Хусусан, Boeing B-50 Superfortress бомбаловчи самолёти ва Boeing 377 йўловчи лайнерига ўрнатилган.

Сайтдаги таклифга 254 киши овоз берди. Кампания тугашига 299 кун бор. Lego компанияси ғояни атрофлича ўрганиб чиқиб, амалга ошириши учун ўн минг овоз берилиши лозим.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"