Volvo ҳайдовчисиз чиқинди ташувчи машиналарни синашни бошлади (видео)

Volvo ҳайдовчисиз чиқинди ташувчи машиналарни синашни бошлади (видео)

Volvo маркасининг юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи бўлинмаси ҳайдовчисиз ахлат ташувчи машиналарни синашга киришди. Тестлар чиқиндини утилизацияловчи Renova швед компанияси билан ҳамкорликда олиб борилиб, йилнинг охирига қадар чўзилади.

Ахлат машина бегона кўчага биринчи марта ташриф буюрганда уни ҳайдовчи бошқаради. Шундан сўнг автопилот тизими ҳаракат йўналиши ва чиқинди қутиларининг жойини эслаб қолади.

Кейинги сафар ҳайдовчи кабинадан тушиб, бошқарувни автоном мияга топшириши мумкин. Машина орқага юриб чиқинди қутиларнинг биридан иккинчисига мустақил ўтади, тўсиқлар ва тўхтаб турган машиналарни айланиб ўтади.

“Машина орқага юргани ҳисобига ҳайдовчи ҳамиша чиқиндини шиббалаш бўлмаси ёнида бўлади ва ҳар гал кузовнинг орқасидан тушиб кабинага бориб-қайтишига эҳтиёж қолмайди”, дейди Renova компаниясидагилар. Хавф-хатар туғилганда машинани дарҳол тўхтатувчи сенсорлар ўрнатилган.

Ўтган йили “Волво” ҳайдовчисиз самосвалларни синашни бошлаганди. Улар хавфсизлигини амалда исботлаш учун швед маркасининг директори 18 тоннали машина йўлига туриб олган ва машина тўхтаган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"