Солиқ имтиёзи бекор қилингач данияликлар электромобиль олмай қўйди

Солиқ имтиёзи бекор қилингач данияликлар электромобиль олмай қўйди

Биз, кўпинча, Европа, АҚШ, Япония фуқаролари электромобиль ва гибридларни экологик ҳолатни ҳис этгани учун онгли равишда сотиб олади, деб ўйлаймиз. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Ҳамма гап пулда бўлиб чиқди. Нимаики арзон бўлса, сотилади.

Данияда 2017 йилнинг биринчи чорагида электромобиль ва зарядланувчи гибридларга талаб ўтган йилдагидан 60,5 фоизга тушиб кетди. Бироқ Германия ва Швецияда электромобиль савдоси авжида (+80 фоиз). Евроиттифоқ бўйича олганда эса электромобиль савдоси 30 фоизга ўсган.

Сабаби оддий: Данияда экологик автомобилларга нисбатан солиқ имтиёзи бекор қилинди. Натижа шуки — имтиёз бўлмаса, савдо ҳам йўқ. Чунки электромобиллар анъанавий бензинли машиналардан хийла қиммат туради, қолаверса, эксплуатацияси ҳам осон эмас.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"