​Душанбеда Ravon автомобиллари савдо маркази очилади

​Душанбеда Ravon автомобиллари савдо маркази очилади

Душанбе шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon автомобилларини сотиш бўйича савдо маркази очилади. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

Тожикистон ҳукуматидаги манба маълум қилишича, Ўзбекистон Бош вазири Улуғбек Розуқулов Душанбе шаҳрида икки кунлик ташриф амалга оширади. Ташриф давомида бош вазир Тожикистон ҳукуматининг нуфузли раҳбарлари билан биргаликда Ravon автомобилларини сотиш маркази қуриш ишлари билан яқиндан танишиб чиқадилар.

Бош вазир Улуғбек Розуқулов бошчилигидаги 17та вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда 28 бизнес вакилларидан иборат делегация Душанбе шаҳрида иқтисодий ва молиявий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари келгуси икки давлат ўртасидаги истиқболли масалаларни муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон пойтахтида 21 июн куни Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 300 дан ортиқ давлат ташкилотлари ва тадбиркорлар иштирокида бизнес форум бўлиб ўтади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.