«Алоқабанк» ва «Асака» банки автокредит беришни бошлади

«Алоқабанк» ва «Асака» банки автокредит беришни бошлади

2017 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобилларни кредитга олиш имкониятига эга бўлди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.

Автокредит олиш учун банкларнинг талаби:

  1. Паспортнинг асли ва унинг ксеронусхаси;
  2. Яшаш жойидан маълумотнома;
  3. Иш жойидан сўнгги 12 ой бўйича даромад маълумотномаси (лавозими кўрсатилган ҳолда ва иш берувчининг номи ҳамда СТИРи)
  4. Кредит олувчининг СТИРи (ИНН) ҳамда шахсий пенсия жамғармаси ҳисоби дафтарчасининг (ИНПС) нусхалари (ИНПС сақловчи банкнинг коди);
  5. Автосалон билан шартнома.

«Асака» ҳамда «Алоқабанк» ҳужжатлар билан 5 иш куни давомида танишиб чиқади.

«Асака» банкининг талаблари

Автокредит муддати жисмоний шахслар учун 3 йилни ташкил этади. Кредитнинг ставка фоизлари дастлабки тўлов миқдорига боғлиқ.

  • Машина нархининг 35 фоизигача — йиллик ставка 18 фоиз;
  • Машина нархининг 45 фоизигача — йиллик 17 фоиз;
  • Машина нархининг 45 фоиздан юқориси — йиллик 16 фоиз;
  • Бошланғич тўловсиз — йиллик 23 фоиз.

Кредитни тўлашда 3 ой имтиёзли давр мавжуд. Бунда тўловчи 3 ой мобайнида фақатгина фоизларни тўлаб, асосий қарзни тўламайди.

Бундан ташқари ёш оилаларга (эр-хотиннинг ҳар бирини ёши ўттиздан ошмаган бўлиши керак) автомобиль сотиб олишда 9 фоиз сваткали кредитлар тақдим этилади. Фақатгина улар автомобиль нархининг 25 фоизидан кам бўлмаган тўловини амалга оширишлари лозим.

«Алоқабанк»нинг талаблари

Ушбу банк автокредитларни 4 йил муддатга тақдим этади. Бунда ҳам фоиз ставкаси бошланғич тўловга боғлиқ.

  • Машина нархининг 30 фоизгача — йиллик ставка 16 фоиз;
  • Машина нархининг 40 фоизигача — йиллик 15 фоиз;
  • Машина нархининг 50 фоиздан юқориси — йиллик 14 фоизга тенг.

Ушбу банкда автомобиль сотиб олиш учун бошланғич тўловни амалга оширмасдан туриб кредит олиш белгиланмаган. Шунингдек, кредитни тўлаш учун имтиёзли давр ва ёш оилалар учун имтиёзли фоиз ставкалари ҳам мавжуд эмас.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.