Араб шайхига дунёдаги энг катта Ford Mustangни ясаб беришди

Араб шайхига дунёдаги энг катта  Ford Mustangни ясаб беришди

Улкан “Мустанг” Ram пикапи асосида ясалди. Спорткарнинг кузови тўлиқ ўлчамли Ram пикапининг шассисига ўрнатилди. Пикап 2015 йилга мансуб бўлиб, 6,4 литрли саккиз цилиндрли двигатели бор.

БАА шайхи Ҳамад бин Ҳамдан ал Наҳённинг буюртмаси бўлган лойиҳани дизайнер Ҳусайн Албагали бажарди. 1920-йиллар услубига хос тўла узатмали автомобилни қуриш етти ой вақтни олди.

“Мустанг” учун атайлаб кузов чўзилди ва янги кузов панеллари тайёрланди. Машина яккаю ягона нусхада ясалган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Ford Mustang

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"