Янги алкотестер инсон юзини танийдиган бўлади

Янги алкотестер инсон юзини танийдиган бўлади

Hitachi Ltd компанияси янги функцияли алкотестерни синашга киришмоқда. Одамнинг юзини танийдиган алкотестер смартфонга уланади. Хўш, бу нима учун керак, дерсиз? Гап шундаки, ҳайдовчининг ўрнига бошқа биров тестерга пуфлай олмайди, алдовнинг олди олинади. Бу функция юк ташиш ва етказиб беришда, айниқса, қулайдир, чунки раҳбарият узоқ масофадан туриб ҳайдовчиларининг ҳушёрлигини кузатиб туради, дейди Hitachi.

Режага кўра, даставвал, август ойида қурилмани “Хитачи”нинг шўъба корхонаси ходимлари синаб кўради, сўнг бозорга чиқарилади. Инновацион алкотестернинг вазни 20 грамм бўлиб, смартфонга симсиз уланади. Алкотестер махсус мобиль илова ёрдамида бошқарилади. Ҳайдовчи найчани оғзига тутиши биланоқ телефон камераси уни суратга туширади. Бундан ташқари, тизим тестдан ўтган одам рулга ўтирган-ўтирмаганлигини ҳам текширади. Тестларнинг барча натижалари тизимга юкланади. Раҳбарият эса масофадан туриб бир неча ҳайдовчини кузатиши мумкин.

Hitachi фирмаси вакилининг айтишича, улар энди автомобилсоз компаниялар билан ҳамкорлик қилиши мумкин. Алкотестерларнинг янги авлоди бўлғуси автомобилларнинг ажралмас қисмига айланиш эҳтимоли баланд.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"