Келажак автомобилларининг шинаси қанақа бўлади?

Келажак автомобилларининг шинаси қанақа бўлади?

Французларнинг 1889 йилда ташкил этилган Michelin компанияси автомобиль шинаси ишлаб чиқариш бўйича дунё етакчиларидан саналади. Компания инженерлари шина саноатида кўплаб инновацияларга муаллифлик қилган. Масалан, радиал шина ёки ёнилғини тежовчи “яшил шина”ларни ишлаб чиқарган. Аммо фаранг компанияси бу ихтиролар билан чекланмасдан батамом янгича шиналарини 3D-принтерда чоп этди.

Бундай шиналарни дамлаш шарт эмас, органик материалдан тайёрланган бўлиб, атроф-муҳит билан “чиқишади”. Шинадаги махсус сенсорлар ҳаққоний вақтда борт компютерига ҳолати ва едирилиш даражаси ҳақида ахборот узатиб туради. Сирти едирилганда яна 3D-принтер ёрдамида тиклаш мумкин. Шунингдек, принтер ёрдамида шина сиртига нақш туширса ва қишки шинага айлантирса бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бу, ҳозирча, концепт холос. Бироқ Michelin уни ҳаш-паш дегунча рўёбга чиқариб қўйса нима дейсиз?

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"