Икки қаватли Neoplan Starliner автобуси 50 ёшга тўлди

Изоҳ

Туристлар учун дунёдаги энг шинам автобус ишлаб чиқарилганига 50 йил тўлди. Икки қаватли Starliner автобуси немисларнинг Neoplan компанияси маҳсулотидир. Ўтган ярим аср мобайнида етти авлодга мансуб 5 мингдан ортиқ автобус дунё юзини кўрди.

Neoplan компанияси 1935 йилда ташкил этилган. 1953 йилда чиқарилган тутиб турувчи кузовли биринчи автомобили туфайли компанияни дунё тан олган. 1964 йилда компания асосчисининг ўғли отасига ўзи ясаган икки қаватли автобусни кўрсатди. Бу лойиҳа унинг диплом иши эди. Аммо мутахассислар икки қаватли автобусга ишонишмади ва тез юрганда ағдарилиб кетади, деб ҳисоблашди. Бироқ Starliner Штутгартдан Брюсселгача 550 км масофани кўнгилдагидек босиб ўтди. 1967 йилда Neoplan Starliner Нитсадаги автокўргазмага қўйилди ва биринчи ўринни эгаллади.

Шундан бери Neoplan Starliner туристларнинг ишонган транспорти саналади. Унинг кўплаб издошлари ишлаб чиқарилди. Икки қаватли 96 ўринли стандарт автобусдан ташқари компания алоҳида буюртмаларни ҳам бажаради. Хусусан, отел кўринишидаги автобус, автояхта, араб шайхлари учун ўзиюрар уй ва ҳатто, аэронавтлар учун автобусгача ишлаб чиқаради.

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this