Faraday Future кўкка интилади (видео)

Изоҳ

“Тесла”нинг асосий рақобатчиларидан бири саналган Faraday Future компанияси FF91 электромобилини муҳим синовдан ўтказди. Электромобиль 2017 Pikes Peak International Hill Climb тадбири доирасида Пайкс-Пик тоғининг чўққисига чиқди. Тоққа ўрлашда FF91 энг зўр натижани қайд этди. Тоққа чиқишга жами 11 дақиқаю 25,082 сония вақт сарфланди.

Электромобилга 1050 от кучига эга двигатель ўрнатилган. Машинани компаниянинг бош инженери бошқарди. Юқорига кўтарилиш бўйича аввалги рекорд Tesla Model Sга тегишли эди, бироқ “фарадей”чилар йўлда машинада носозлик чиқиб қолганига қарамасдан ундан 20 сонияга ўзиб кетди.

FF91нинг баландликка чиқишини қуйидаги видеода томоша қилинг.

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this