Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи лавозимидан озод этилди

Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи Вахид Валиджанович Исмаилов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг расмий веб сайтида хабар қилинди, деб ёзади Sof.uz.

Хабарга кўра, Вахид Валиджанович Исмаилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПҚ-3111-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз,Вазирлар Маҳкамасининг айрим комплексларининг фаолияти якунлари бўйича ўтказилган йиғилишда Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги раҳбари эгаллаб турган лавозимига нолойиқ экани қайд этилиб, ушбу тизимни тубдан қайта кўриб чиқиш лозимлиги таъкидланганди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.