Россиянинг энг харидоргир автомобили қайси?

Россиянинг энг харидоргир автомобили қайси?

Lada Granta июнь ойида Россия Федерациясининг энг харидоргир автомобили мақомини қайтариб олди. Ўтган ойда 8,55 мингта “Гранта” сотилган бўлиб, бу ўтган йилнинг июнидаги савдо ҳажмидан 18,5 фоизга ортиқроқдир, деб хабар бермоқда Европа бизнес Ассоциацияси. Охирги марта Lada Granta 2016 йилнинг декабрида энг харидоргир русум номини олганди.

Олдинги бестселлер Kio Rioнинг савдоси июнда 7 фоизга пасайиб, 8 мингтани ташкил этди. Hyundai Solaris ҳам харидоргирликда “Лада Гранта”нинг олдига тушолмай қолди. Июнда 7,5 мингта “Солярис” сотилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"