2017 йилнинг энг яхши беш автомобили аниқланди (фото)

Изоҳ

AutoCar журнали экспертлари 2017 йилда чиқарилган ёки чиқадиган энг яхши беш автомобилни аниқлади.

Бешлик сафида 5,2 литрли 608 от кучига эга двигатель ўрнатилган Aston Martin DB11 автомобили бор. У 3,8 сонияда соатига 100 км тезликка чиқади.

Aston Martin DB11

Тўртинчи энг яхши машина Volkswagen Golf R бўлиб, у “сифат-нарх” фазилатига эга. 300 от кучига энг двигатели ёрдамида 5,3 сонияда юз тезликка эришади.

Volkswagen Golf R

Учинчи ўринда Alfa Romeo Giulia Quadrifoglio седани. Уч хил модификацияда ишлаб чиқарилади ва дизайни билан барчадан ажралиб туради. Иккинчи ўриндаги McLaren 570Sнинг 3,8 литрли двигатели 570 от кучига эгадир. Тезкор ва узоқ сафарларга ўнғай машина.

Alfa Romeo Giulia Quadrifoglio

McLaren 570S

Бешликнинг энг зўр автомобили Porsche 911 GTS бўлиб, унинг 3 литрли двигатели 450 от кучига эга. Экспертлар унинг янгиланган бампери ва чироқларига катта баҳо беряпти.

Porsche 911 GTS

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this