Автомобиль учун ишончномаларни ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади

Автомобиль учун ишончномаларни ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади

2018 йил 1 январдан Ўзбекистонда фуқаролар томонидан автомобилдан фойдаланиш ёки уни тасарруф қилиш ишончномалари, ижара шартномалари, беғараз фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши билан боғлиқ тартиб бекор қилинади. Бу ҳақда «Газета.uz»га асосланиб, Daryo.uz хабар бермоқда.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг 11 июлда қабул қилинган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.

Ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлинмалари ишончномаларнинг электрон шаклларини нотариуслардан олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.