Ўзбекистон йўлларида замонавий ва юқори сифатли йўл белгилари ўрнатилади

Изоҳ

ИИВ ва Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташаббуси билан йўл белгиларини ишлаб чиқариш бўйича «Ўзавтойўлбелги» давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Бу вазифалар жорий йил 12 июндаги президент қарорида белгиланган, деб ёзади Sof.uz.

Автомобиль йўллар давлат қўмитаси ИИВ билан ҳамкорликда йўлларда ўрнатилган йўл белгилари инвентаризациядан ўтказилади.

Йўл белгилари босқичма-босқич замонавий, юқори сифатли (нур қайтарувчи қопламали) йўл белгиларига алмаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилади. Бу ўзгаришларни амалга ошириш учун икки ой муддат белгилаб берилди.

Шу билан бирга, узоқ муддат хизмат қиладиган йўл белгиларини чизадиган махсус техник воситалар ва қурилмаларни харид қилиш бўйича асосланган таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Бу вазифалар билан «Ўзавтойўлбелги» давлат унитар корхонаси шуғулланади. Ушбу давлат корхонаси ИИВ ва Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилди.

Унинг асосий вазифалари — йўл белгилар ва бошқа йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа техник воситаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Автомобиль йўллар давлат қўмитаси «Ўзавтойўлбелги» ДУКнинг таъсисчидир.

Автомобиль йўллар давлат қўмитаси томонидан «Ўзавтойўлбелги» ДУК фаолиятини тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси икки ой муддат ичида ишлаб чиқилади.

Said Mamurov

Муаллиф

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this