Автомобиль рақами белгиси қандай тикланади?

Автомобиль рақами белгиси қандай тикланади?

Автомобилнинг давлат рақами белгиларини йўқотиш ва шикастлаш сабаблари талай бўлиши мумкин – ЙТҲдан тортиб, ёвуз ниятлиларнинг ҳаракатларигача. Norma.uz давлат рақамини тиклашнинг қонуний тартиби хусусида маълумот берди. Kun.uz ушбу маълумотни эътиборингизга ҳавола этмоқда.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев сўровга жавобда қайд қилишича, давлат рўйхат рақами белгиларининг йўқолганлиги, бузилганлиги (синганлиги) боис транспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.1997 йилдаги 256-сон қарори билан регламентланган. Хусусан, 1-иловага биноан Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб  бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш қоидалари белгиланган.

Хусусий ёки корпоратив автомобилнинг рақам белгилари йўқотилган, ўғирланган, бузилган ёки синган тақдирда қандай йўл тутиш лозим?

•  ДЙҲХХ ҳудудий бўлимларига ариза (белгиланган шаклда) ёзиш.
•  Ўрнатилган давлат божини тўлаш.
•  Транспорт воситасини кўрик учун тақдим қилиш.

Қоидаларнинг 5-боби 7-бандига биноан яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган давлат рақами белгилари таъмирланмайди ва янгилари берилади. Бунда шикастланган ёки бузилган давлат рақами белгилари ўрнига транспорт воситаси эгасининг аризасига асосан уларнинг дубликати берилиши мумкин. Дубликатлар ДЙҲХХ ҳудудий органларининг буюртманомаси асосида тайёрланади. Дубликат олингунгача бўлган даврга йиғим ундирилмасдан илгари фойдаланилган давлат рақами белгилари берилади.

Автомобилга давлат рақами белгиларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғимлар миқдори қандай?

•  йўқотилган (бузилган) ДРРБ ўрнига ДРРБ бериш учун  — 4,5 ЭКИҲ;
•  рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома бериш учун ЭКИҲнинг 20 фоизи;
•  қайта рўйхатдан ўтказиш учун – ЭКИҲнинг 10 фоизи;
•  мажбурий техник кўрик учун (кўрикдан ўтиш муддати келган тақдирда) — ЭКИҲнинг 10 фоизи.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.