Сирғали автомобиль бозори Янгийўл ёки Зангиотага кўчирилиши мумкин

Изоҳ

Сирғали тумани ҳудудида жойлашган автомашина бозори кўчирилиши ҳақида ҳукумат ўз лойиҳаларига эга, деб ёзмоқда 1news.uz сайти. Яқин давр мобайнида бу борада якуний қарор қабул қилинади. Бу ҳақда сайтнинг ҳукуматдаги манбаси маълум қилган.

Президент ташаббуси билан Сирғали туманида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар  аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш ва фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадларини кўзлайди.

“Туман ҳудудида жойлашган автомобиль бозори ортиқча тирбандликларга сабаб бўлиб, аҳолига қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Шу мақсадда ҳукумат мазкур бозорни Тошкент вилояти ҳудудига кўчириш бўйича таклифларни ишлаб чиқди. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 июль куни туманга ташрифи доирасида муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, Сирғали автомобиль бозорини Янгийўл ва Зангиота туманларидан бирига кўчириш вариантлари кўриб чиқилмоқда.

Said Mamurov

Муаллиф

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this