GM Uzbekistan мустақиллик байрамига янги автомобилларни тақдим этади
“GM Uzbekistan” омонидан Мустақилликнинг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобиллар тақдим этилади. АЖ бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов ЎзАга берган интервьюсида бу ҳақда маълум қилди.
Ҳозирча янги русумдаги автомобиллар тўғрисидаги батафсил маълумотлар берилмади.
“Корхонамизнинг бош шиори – харидорлар талаб ва истагидан келиб чиққан ҳолда, хавфсиз ва қулай замонавий русумдаги автомобиллар ишлаб чиқариш. Шу мақсадда янги русумдаги моделларни жорий этиш устидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрамига халқимизга янги русумдаги автомобилларни тақдим этишни режалаштирганмиз”, — дейди Ражабов.