Электромобилларни зарядлаш муаммосининг яна бир ечими топилди

Электромобилларни зарядлаш муаммосининг яна бир ечими топилди

Электромобиль экологик жиҳатдан мақбул транспорт. Бироқ зарядлаш муаммоси қаршимизда кўндаланг бўлади.

Шунга қарамай, Ubitricity компанияси электромобилни исталган симёғочда қувватлаш мумкинлигини уқтирмоқда. Ubitricity Лондонда 82 симёғочга зарядлаш қурилмаси ўрнатиб, қувват манбаига айлантириб қўйди. Тўғри, улар электромобилни тўла эмас, тез зарядлашга мўлжалланган. Чунки тўлиқ қувватлантиришга соатлаб симёғоч остида қоққан қозиқдек туришга тўғри келади. Бироқ машинани зарядлаш сари қўйилган яна бир қадам кишиларни қувонтиради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"