Самарқандда 1 август куни транспорт қатнови вақтинча тақиқланади

Самарқандда 1 август куни транспорт қатнови вақтинча тақиқланади

Самарқанд шаҳар ҳокими Воҳид Раҳимовнинг фармойишига кўра, 2017 йил 1 август куни соат 06.00 дан 13.00 гача шаҳарнинг кўплаб кўчаларида транспорт воситалари қатнови вақтинча тақиқланади, дея хабар қилмоқда Qalampir.uz.

Хабарда айтилишича, бундан мақсад, Самарқанд шаҳридаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдир.

Қуйида транспорт қатнови вақтинча тақиқланадиган кўчалар рўйхати билан танишинг:  

— Амир Темур кўчасининг Шохруҳ Мирзо кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Бўстонсарой кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

— Университет хиёбони кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан О.Маҳмудов кўчасигача бўлган оралиқ қисмида (икки томонида);

— Шоҳрух кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчасигача бўлган қисмида;

— Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчасигача бўлган қисмида;

— Руҳобод кўчасида ҳамда Регистон кўчасининг Даҳбед кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчасигача бўлган қисмида;

— Лолазор кўчасининг Мирзо Улуғбек хиёбонидан Хаймар кўчасигача бўлган қисмида ҳамда Мирзо Улуғбек хиёбони атрофида;

— Нодирабегим кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Циольковский кўчасигача ҳамда Буюк Ипак йўли кўчасидан 14-сонли умумтаълим мактабидан кейинги 1-тор кўчагача бўлган қисмида;

— Фитрат кўчасинингҚадоқчилар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Гагарин кўчасигача бўлган қисмида;

— Ибн Сино кўчасининг Даҳбед кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисмида (Бульвар-Аэропорт йўналиши бўйича ўнг томон қатнов қисмида);

— Даҳбед кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Ибн Сино кўчасигача бўлган қисмида;

— Гагарин кўчасининг Ал Хоразмий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рудакий кўчасигача бўлган қисмида (коллеж томон);

— Ал-Хоразмий кўчасининг 51-умумтаълим мактаби олдидан ўтган қисмида;

— Фарҳод кўчасининг Киев кўчаси билан туташмасидан Гагарин кўчасигача бўлган қисмида;

— Пахтаобод кўчасининг Фарҳод кўчасидан Олимпия захиралари коллежигача бўлган қисмида;

— Мирсаид Барака кўчасининг Баҳодирхон Абдулғозий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган қисмида;

— М.Қошғарий кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган қисмида;

— Темур Малик кўчасининг М.Қошғарий кўчасидан А.Жомий кўчасигача бўлган қисмида;

— Амир Темур кўчасининг Исаева кўчаси туташмасидан Лутфий кўчасигача бўлган қисмида;

— Муқимий ва Хўжа Аҳрор Валий кўчаларининг Г-34 йўлидан Термиз кўчасигача бўлган қисмида;

— Абдулла Қаҳҳор кўчасининг Садриддин Айний кўчаси билан кесишган чорраҳасидан А.Тўқай кўчасигача бўлган қисмида;

— Али Қушчи кўчасидан 29-умумтаълим мактабининг ёни билан кўпқаватли турар-жой биноларига кирувчи тор кўчада;

— 63-умумтаълим мактабига асосий кириш дарвозаси олдидан ўтадиган тор кўчада;

— “Суғдиёна” истироҳат боғининг ёни билан Нарпай кўчасидан 64-умумтаълим мактабига кирувчи тор кўчада;

— Али Қушчи кўчасининг Самарқанд тиббиёт коллежи олдидан ўтган қисмида;

— Чўлпон ва Обиддинов кўчаларининг 18-умумтаълим мактаби олдидан ўтган қисмида;

— Ибн Холдун кўчасининг 48-умумтаълим мактаби ҳамда Темир йўл коллежи олдидан ўтган қисмида;

— Самибоев кўчасининг 52-умумтаълим мактаби олдидан ўтган қисмида;

— Термиз кўчасининг 22-умумтаълим мактаби олдидан ўтган қисмида;

— Амиршоҳмурод кўчасининг Панжакент кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдуғаффор Ҳаққулов кўчасигача бўлган қисмида (5-умумтаълим мактаби олдидан ўтган қисмида);

— НорЁқубов кўчасининг 9-умумтаълим мактаби олдидан ўтган қисмида;

— Боғдод кўчасининг 42-умумтаълим мактаби олдидан ўтган қисмида;

— Сартепа масканида жойлашган 55-умумтаълим мактаби олдидан ўтган кўчада;

— Туркистон кўчасининг СамИСИ 2-сон академик лицейи биноси олдидан ўтган қисмида;

— У.У.Жўрақулов кўчасининг Самарқанд ижтимоий-иқтисодиёт коллежи олдидан ўтган қисмида.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.