Қозоғистонда вертолёт иштирокида дабдабали тўй ўтказилди (видео)

Қозоғистонда вертолёт иштирокида дабдабали тўй ўтказилди (видео)

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида тўй ўтказганлар ижарага вертолёт олди. Хорижий маркадаги қимматли автомобиллардан иборат тўй кортежини вертолёт кузатиб борди. Бу ҳақда Tengrinews хабар қилмоқда.

Мутасаддиларнинг бири: “…йўл текис, машиналар соатига 60 км тезликда ҳаракатланмоқда. Учувчи учиб келди ва майдончада мижозларни туширди. Бортда келин-куёв ва яна тўрт меҳмон бор эди”, дейди.

Учувчи ердан ўн метр баландликда ҳаракатланиб учиш қоидасини бузмаган. Вертолёт 2 август куни 275 минг тенгега (820 доллар) ижарага олинган. Тўй кортежида Bentley, Lexus ва Toyota Land Cruiser каби машиналар иштирок этган.

 

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"