GM руль бошқаруви носоз бўлган 800 минг автомобилини қайтариб олади

Изоҳ

Американинг General Motors (GM) автогиганти бутун дунё бўйлаб 800 минг дона Chevrolet Silverado 1500 ва GMC Sierra 1500 автомобилларини қайтариб олишга жазм қилди. Бунинг сабаби машинанинг рул бошқарувидаги камчиликдир, деб ёзмоқда Ассошиэйтед Пресс.

Бу автомобилларнинг рулининг электрли кучайтиргичи паст тезликда манёвр қилганда вақтинча ишламай қолиши мумкин. Бу ҳол рўй берса ҳайдовчи автомобиль бошқаруви устидан назоратни йўқотиб қўйиши тайин.

Қайтариб олинадиган автомобиллар 2014 йилда ишлаб чиқарилган, катта қисми АҚШнинг ўзида сотилган. 100 мингга яқини бошқа мамлакатларга жўнатилган.

GM дунёнинг 30 мамлакатида енгил ва юк автомобилларини ишлаб чиқаради. Концерннинг қароргоҳи Мичиган штатидаги Детройт шаҳрида жойлашган. GMда 225 мингга яқин одам ишлайди.

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this