Россиянинг янги “Саёқ” вездеходи ҳақида (видео)

Изоҳ

Россиялик машинасозлар “Шатун” (“Саёқ”) номли янги вездеход ясади. Уни мамлакатнинг йўлсиз шароитда юришда тенгсиз машинаси, деб баҳолашмоқда.

Машинанинг узунлиги 4 метр. Японча 1,5 литрли атмосферали дизель мотори 44 от кучига эгадир. Тўла жиҳозланган ҳолдаги вазни 1850 кг. “Шатун” бортига бир тонна юк ортиб, олти йўловчини ҳам сиғдира олади.

“Саёқ”ни ишлаб чиқарган компаниянинг билдиришича, у ботқоқда ботмайди, йиқилган дарахт танаси ва катта тошлар уни тўхтатолмайди, тик қияликда ҳам сувдаги балиқдек ҳаракатланаверади. Бир метрдан тик баланд супага ҳам чиқа олади.

Юмшоқ тупроқда ҳаракатланиш учун махсус шинани дамлаш тизими бор. Бошқарув панелида ҳар бир ғилдирак учун алоҳида тугма ўрнатилган.

Конструкция асосида шишапластикли панеллар қопланган ва рухланган каркас турибди.

Шиналарининг дамини ўта пасайтириб вездеход сувда сузиши ҳам мумкин. Сувда унинг тезлиги соатига 5 км. Қуруқликда эса 40 км/соат тезликда ҳаракатланади.

“Шатун”нинг баҳоси 3 млн рублдан ортиқроқ.

Дарвоқе, Россияда шунга ўхшаш “Шерп” лойиҳаси ҳам бор. Бироқ концепцияси ўхшашлигига қарамасдан, бу икки машинанинг умумийлиги йўқ ва бошқа-бошқа компаниялар томонидан ишланган.

«Шерп»

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this