GM Uzbekistan фош этилган фирибгарликдан сўнг, автомобилларни сотиш тизимини такомиллаштирмоқчи

Изоҳ

GM Uzbekistan ходимининг фирибгарлиги фош бўлганидан сўнг, компания автомобилларни сотиш тизимини такомиллаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

«4 август куни ‘Ўзавтосаноат’ АЖда дилерлик корхоналари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган мажлис ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Бош прокуратура вакиллари қатнашди», — дейилади хабарда.

Йиғилиш якунларига кўра ишчи гуруҳ тузилди, унга автомобилларни сотиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни янада кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Автомобилларни сотиш тизими, хусусан, дилерлик корхоналарининг техник таъминланганлик даражасини ошириш, иш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, автомобиллар савдоси тизимининг шаффофлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган ишларни давом эттириш йўллари билан такомиллаштирилади.

Ташкилий чоралар комплекси доирасида, шунингдек, дилерлик корхоналари ходимларини аттестациядан ўтказиш, ишчилар, биринчи навбатда, бевосита мажбуриятларига автомобилларни якуний истеъмолчига сотиш кирадиган ишчилар таркибини қайта кўриб чиқиш ва уни кучайтириш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ GM Uzbekistan Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари номига берилган сертификатдан фойдаланиш орқали GM Uzbekistan АЖ автомобилларини сотишда фирибгарлик билан шуғулланган «Сирдарёавтотеххизмат» МЧЖ ходими Абдумурод Ҳақбердиевнинг қўлга олиниши ҳақидаги хабар юзасидан ахборот берган эди.

Said Mamurov

Муаллиф

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this