Ҳайдовчисиз автомобилларни адаштириш йўли топилди

Изоҳ

Вашингтон штатининг университетининг мутахассислари автоном тизимни осонгина чалғитиш мумкинлигини исботлади.

Маълумки, автоном бошқарув камера ва махсус датчиклардан олинадиган ахборотга таянади. Ўтказилган тажрибалар тасвирдаги, масалан, йўл белгисидаги кичик нуқсон ҳам автопилотни нотўғри ишлашига олиб келишини кўрсатди.

Мутахассислар оддий “Stop” белгиси ва рангли ёпиштиргичлардан фойдаланди. Биринчи ҳолатда йўл белгисига тўртбурчак стикер ёпиштириб қўйилди. Қолган икки ҳолатда эса белги сиртига иккита ёзув туширилди. Барча ҳолатларда “Stop” ёзуви ёпилгани йўқ, аммо автопилот адашиб, уни тезликни чеклов белгиси деб ҳисоблади.

Аммо тажрибада қайси компаниянинг автоном бошқарув тизими синалганлиги маълум қилинмаган.

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this