Тошкентда Хитой иштирокида 10 та метро бекати қурилади

Изоҳ

2030 йилга қадар Тошкентда яна 10та метро бекати ва 22 км ер ости темир йўли қурилади деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллари” раҳбари Ўринбосари Ойбек Худойқулов, 9 август куни Халқаро пресс-клубда.

Худойқулов айтишига қараганда, “Ўзбекистон” йўлида 2 бекат — “Беруний” бекатидан Қорақамиш томонга,  “Чилонзон” йўлида  3 бекат — “Буюк Ипак йўл” бекатидан  ТТЗ массиви томонга, Юнусобод йўналишида эса 5та бекат – “Мингўрик” бекатидан Жанубий вокзал томонга, қурилади.

Умумий ҳимсобда метрополитен йўллари узунлиги 160 км узайтирилади. Уларда 102 км ер усти йўллари бўлади. Худойқулов айтишига қараганда ушбу йўналишлар режаси устида хитойлик мутахассислар ҳам кўмак бермоқда.

Said Mamurov

Муаллиф

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this