Ҳажга автомобилда йўл олган малайзиялик зиёратчилар Ўзбекистонга етиб келди (фото)

Изоҳ

Ҳаж зиёратига автомобилда боришга қарор қилган малайзиялик зиёратчилар гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган, деб ёзади Daryo.uz.

«Маккага йўл олган малайзияликлар. Бугун Марғилонда кўрдим», — деб фотохабар қолдирган гуруҳ аъзоларидан бири. Унда зиёратчилар икки йўлтанламасда сафарга отланганини кўриш мумкин.

Гуруҳнинг фотохабарга муносабат билдирган барча фойдаланувчилари зиёратчиларни олқишлаган, уларни кутиб олиш истагини билдирганлар ҳам бор. «Ишқилиб, бизда бензин билан боғлиқ муаммо дуч келмаса бўлгани», — шу каби фикр билдирганлар ҳам йўқ эмас.

Малайзиянинг BERNAMA агентлиги зиёратчилар раҳбари Хир Ориффинга асосланиб хабар беришича, Ўзбекистонда уларни 33 ёшли Илёс Суйгунов ва 28 ёшли Шаҳобиддин Йўлдошев кутиб олган.

Улар агентликка берган интервьюсида ўзбекистонлик ҳамроҳларидан жуда миннатдорлигини билдирган. Зиёратчилар гуруҳи Ўзбекистонда беш кун давомида бўлиши, Фарғона водийсидан ташқари, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган.

Ҳаж сафарига автомобилда отланган малайзияликлар 18 июль куни йўлга чиққан бўлиб, ҳозирга қадар Таиланд, Лаос, Хитой, Қирғизистон орқали 10 минг километр йўл босган. Олдинда эса Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, БАА орқали ўтадиган яна 6 минг километрлик масофа бор.

Автомобильдаги саёҳат БААда якунига етади. Зиёратчилар Дубайдан Жиддага самолётда учишни режалаштирган.

Said Mamurov

Муаллиф

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this