Tesla аккумуляторлари учун пиротехник ҳимоя ишлаб чиқди

Изоҳ

Tesla компанияси электромобилларнинг литий-ионли аккумулятори учун пиротехник ҳимояни патентлади, деб ёзмоқда InsideEVs.

Технология биринчи навбатда ҳалокат юз берганда ёки аккумулятор шикастланганда келиб чиқадиган электр ёйи хавфини бартараф этига қаратилган. Электр ёйи аккумуляторни ўт олдириб юбориши мумкин.

Шунинг учун “Тесла” махсус “пиротехник заряд” тизимини ишлаб чиққан бўлиб, у электр ёйи вужудга келишига йўл бермасдан, батареяни узади. Тизим ишлаш тартиби батафсил баён қилингани йўқ. Бироқ ундан маиший мақсадларда, масалан, кучланиш сакрашининг нохуш оқибатларини юмшатишда фойдаланса бўлади.

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this