Андижон, Марғилон, Қўқон ўртасидаги тезюрар электр поезди жадвали ва чипта нархи

Андижон, Марғилон, Қўқон ўртасидаги тезюрар электр поезди жадвали ва чипта нархи

Бир неча кун аввал “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 8 августдан Қўқон, Марғилон, Андижон ўртасида тезюрар электр поезди йўлга қўйилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Бу хабар ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалганидан сўнг, таҳририятимизга мазкур электр темир йўли хусусида кўпроқ маълумот беришимизни сўраб мурожаат қилганлар кўп бўлди.

Qalampir.uz Андижон вокзали билан боғланиб, тўлиқ маълумот олишга муваффақ бўлди.

Тезюрар электр поездининг йўлга чиқиш нуқтаси Қўқон вокзали бўлиб, бу ердан поезд 06:22 да қўзғалади. Кейинги станциялар қуйидаги тартибда жойлашган:

  • Қўқон
  • Қақир
  • Фурқат
  • Олтиариқ
  • Марғилон 
  • Охунбобоев
  • Қува
  • Асака
  • Андижон(Шимолий)
  • Андижон
Электр поезди Марғилон бекатига 07:41, охирги Андижон бекатига эса 09:12 да етиб боради. Умумий ҳаракат вақти тахминан 3 соатни ташкил этади.

Андижондан Қўқонга қатновчи электр поезди 16:15 да йўлга чиқади. Поезд Марғилонга 18:08 да, Қўқонга 19:24 да етиб боради.

Андижон – Қўқон – Андижон тезюрар электр поездининг чипта баҳоси 4200 сўмни ташкил қилади.
P/S. Чипта баҳоси кичик бекатлар оралиқ масофасига қараб ўзгаради (арзонлашади).

Ҳозирча синов тизимида ишга туширилган мазкур тезюрар темир йўл поездининг бир қатор афзалликлари мавжуд. Аввал хабар берганимиздек, тезюрар поезд соатига 120 км тезликда ҳаракатланиб, манзилга автомобилдан кўра 40 дақиқа аввал етиб боради.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.