Aston Martinнинг биринчи катери Майамига йўл олди (фото)

Изоҳ

Серияли ишлаб чиқарилувчи АМ37нинг биринчиси Британиянинг Aston Martin ва Голландиянинг Quintessence яхтасозлик фирмасининг қўшма маҳсулотидир.

АҚШнинг Майамисида сузиш учун мўлжалланган кемача номи номаълум буюртмачининг талабига биноан ясалган ва ясатилган. Бортида тахланувчи диван, Америка чиноридан тайёрланган стол, музлаткич ўрнатилган. Кондиционер тизими бор. Кемачани has Axius Joystick Piloting жойстиги ёрдамида бошқарса бўлади.

11 метрли катерни тайёрлашда спортча услубига эътибор қаратилган. Иккита Mercury Racing двигателининг ҳар бирида 520 от кучидан қувват бор. Соатига 90 км тезликда сузади.

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this