Англиялик киши “Пассат”дан уймобиль ясади

Англиялик киши “Пассат”дан уймобиль ясади

Ғаройиб эртакнамо ёғоч кулбани англиялик Кевин Никс ясади. Бу ҳақда Autocar хабар бермоқда. Уймобилнинг асосида эски Volkswagen Passat автомобили бор.

Енгил машина залворли уйни кўтариши осон эмас, албатта. Шунинг учун автомобилсоз седанга баъзи ўзгаришларни киритди. Масалан, автомобиль асоси пўлат рама ҳисобига мустаҳкамлаштирилди.

Никс кулбамобилни ясаш билангина чекланиб қолмоқчи эмас. Яқин-орада ўтказиладиган Straightliners Wheelie & Top Speed қатновида иштирок этмоқчи ва “уй”ини соатига 160 км тезлида ҳайдамоқчи.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"