Tata компанияси Nexon кроссоверини сотувга чиқармоқчи

Tata компанияси Nexon кроссоверини сотувга чиқармоқчи

Жаҳондаги йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бири Tata ўтган йили концепт-кар намойиш этган эди. Ҳозирга келиб ўша концепт асосида яратилган Nexon янги кроссоверининг савдосини бошлаш арафасида.

Компаниядан олинган хабарларга қараганда, янги автомобиль SUV Jaguar Land Rover модуль платформаси асосида яратилган. Аммо британ машинасига Tata Nexonнинг ичи ҳам ташқи кўриниши ҳам ўхшамаслигини авто ишлаб чиқарувчи таъкидламоқда.

Ҳинд кроссовери 1,2 литрли, 120 от кучига эга двигатель билан ишлайди. Бундан ташқари 1,3 литрли, 75 от кучини берувчи дизель ҳам бор. 2016 йил бошида Ҳиндистонда AutoExpo кўргазмаси ўтказилади, Tata Nexon мазкур кўргазмада расман намойиш этилгач, сотувга чиқиши кутилмоқда.

Мавзу:

#Tata#Tata Nexon

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"