Kiaнинг янги гибрид кроссовери мана бундай бўлади

Kiaнинг янги гибрид кроссовери мана бундай бўлади

Кутилаётган янги кроссовернинг эскиз тасвири тарқалди. Бу машина мавқеи жиҳатдан Soul ва Sportage русумлари ўртасида туради.

Янги кроссовер номи Niro. 2013 йилда шу номдаги концепт намойиш этилган бўлиб, келгуси йилда серияли версияси савдога чиқарилиши кутилмоқда.

Бугунги кунда Kia Niro ҳақида баъзи нарсалар маълум. У гибрид, яъни 1,6 литрли, тўрт цилиндрли двигатели ва 6 поғонали роботлаштирилган трансмиссияли электромотори бор, аккумуляторларининг умумий сиғими 1,56 кВт∙соат.

Концептдан фарқли ҳолда серияли ишлаб чиқариладиган Kia Niroнинг кузови уч эшикли эмас беш эшиклидир. Кроссовер узунлиги 4,35 метрдан ошмайди. Kia Niro нархи хусусида, ҳозирча, сўз очилмади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"