Chevrolet Cobaltнинг қайтиши

Chevrolet Cobaltнинг қайтиши

Opel бренди Россия бозорини тарк этган, Chevrolet компанияси савдо-сотиқни қисқартирган бир пайтда рус авто бозорига Chevrolet Cobalt бу сафар Ravon R4 номи билан кириб келиши кутиляпти. Демак, у Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади.

Россия Кобальт автомобилини Бразилия ва Ўзбекистондан импорт қилиб келган.

Autos Segredos Бразилия нашрига кўра “жанубий америкалик” Кобальт дизайни бир талай ўзгаришларга учрайди. Машина ён кўриниши ўзгармайди, аммо радиатор панжараси, олд ва орқа оптика (диод чироқ секциялари билан), бамперлар бошқача кўриниш олади. Ташқи кўриниши янада кўпроқ хромланади. Интерьери ўзгармайди, аммо сенсор дисплейли MyLink II мультимедиа тизими қўшилади.

Бразилия Кобальтида ҳам, Ўзбекистоннинг Ravon R4 седанида ҳам бензинли двигатель бўлади. Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинадиган модификациянинг 1,5 литрли двигатели 105 от кучига эга, айлантириш моменти 134 Н•м. Бразилия версияси эса бироз кучлироқ: мотор қуввати 110 от кучига тенг, айлантириш моменти 168 Н•м. Бундан ташқари LTZ ва Elite комплектациялари мавжуд.

Янги кўринишдаги Кобальт Ўзбекистон ички бозорига ҳам чиқариладими,  деган савол ҳозирча очиқ турибди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"