«Ситроен» Хитой учун мўлжалланган янги C4 седанини намойиш этди

«Ситроен» Хитой учун мўлжалланган янги C4 седанини намойиш этди

«Ситроен» Хитойда маҳаллий Dongfeng компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган корхонада ишлаб чиқариладиган янги C-Quatre седанининг расмий фотосуратларини эълон қилди. Модель Хитойда C4 Sedan номи остида сотилади. У компакт C-Elysee ва узайтирилган C4 L седанлари оралиғидаги бўшлиқни тўлдиради.

Июль ойи ўрталарида Хитой нашрларида чоп этилган жосуслик фотосуратлари орқали C4 Sedan’нинг ташқи кўриниши фош этилганди. Узунлиги 4,55 метрга тенг машинанинг олд ва орқа томонлари янгидан безакланган, шунингдек, интерьери ҳам ўзгарган.

Citroen C4 Sedan

Citroen C4 Sedan

Бундан ташқари, моделнинг мотор гаммасида 130 от кучига тенг уч цилиндрли бензин двигатели ҳам борлиги ҳақидаги хабарлар тасдиқланди. Автомобилнинг мазкур тури механик узатмалар қутиси билан таъминланади, «автомат-қути» учун қўшимча пул тўлаш керак бўлади.

Citroen C4 Sedan’нинг омма учун премьераси 4 сентябрь куни Чэнду автосалонида бўлиб ўтади. Йил охирига бориб эса Хитойда мазкур автомобиль савдоси бошланади.

Citroen C4 Sedan

Citroen C4 Sedan

2014 йилда сотилган C-Quatre седанлари Dongfeng-Citroen қўшма корхонаси жами даромадининг 30 фоизини ташкилэ этди. «Ситроен» томонидан Хитойда сотилган автомобилларнинг 60 фоизини компакт-седанлар ташкил этади. Dongfeng-Citroen’нинг ҳамкорликдаги сўнгги модели — 2014 йил декабрида чиқарилган C3-XR кроссовери 30 минг дона сотилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#седан

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.