Chevrolet Captiva дизайни янгиланди

Chevrolet Captiva дизайни янгиланди

Chevrolet компанияси янгиланган Captiva кроссоверини намойиш қилди. Рестайлинг қилинган модель 2016 йил январидан сотувга чиқарилади. Россияда ушбу компаниянинг оммавий моделлари, хусусан “Каптива” бошқа сотилмайди.

Янги моделда кузовнинг олди қисми деярли тўлиқ ўзгартирилди. Бампер, бош ёруғлик чироқлари, фальшрадиатор панжараси ҳам ўзгаришга учради. Бош ёруғлик чироқлари ёруғлик-диодли юриш чироқлари бўлинмаси билан жиҳозланди. Бундан ташқари, эмблемаларнинг ўрни ҳам ўзгарди.

Янгиланган “Каптива” янги MyLink мультимедиа тизими билан таъминланди. У iOS’да ишловчи смартфонларнинг автомобилнинг Apple CarPlay кўнгилочар мажмуаси ва Siri Eyes Free овозли бошқаруви билан интеграциялашув функциясини олди.

Кроссовер янги хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланди. Ушбу тизимларга орқани кўрсатувчи ён ойналарга кўринмайдиган ҳудудлар ҳамда орқага юрганда перпендикуляр йўналишда яқинлашаётган машиналарни кузатиш тизими киради. Иккала функция ҳам орқа бамперда ўрнатилган радарлар ёрдамида ишлайди.

Йўлтанламаснинг интерьерида янги рул чамбари ва кўриниши ўзгарган марказий консоль пайдо бўлди.

Chevrolet Captiva мотор гаммасида ўзгаришлар бўлмади. Модель биринчи марта намойиш қилинган БААда 2,4 литрли 4 цилиндрли, 167 от кучи ва 230 Нм айлантириш лаҳзасини берувчи двигатель билан таклиф қилинади. Моделда асосий узатма ўзгарди, бу юқори тезликда юришда ёнилғи сарфини камайтириши лозим.

Манба: Kun.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Captiva