Rolls-Royce янги кабриолетни намойиш этди

Rolls-Royce янги кабриолетни намойиш этди

Rolls-Royce компанияси Dawn номини олган тўрт ўринли кабриолетни расман намойиш этди. Янги модель савдоси 2016 йилда бошланиши кутилмоқда.

Dawn белгисидан Rolls-Royce компанияси илк бор 1950-1954 йиллар давомида атиги 28 дона ишлаб чиқарилган классик Silver Dawn кабриолетида фойдаланган эди.

31d40be5bba77fe4a0aac2732a9619206c200130

Британияликларнинг маълум қилишича, модель «Wraith купеси негизида қурилган эмас» ва тўлиқ мустақил, чунки унинг кузовидаги панелларнинг 80 фоизи уникалдир.

Кабриолет соатига 50 километр тезликда 22 сонияда «мутлақо шовқинсиз» механизм ёрдамида йиғиладиган ёки ўрнатиладиган юмшоқ томга эга бўлган.

507a4db8e6f52507d5492a51e502961c313beb88

Rolls-Royce Dawn автомобили 16 та индивидуал равишда созланган динамикали, янги Bespoke стереотизими билан таъминланган. Махсус микрофон салондаги ташқи шовқинларни назорат қилиб туради, шундан сўнг тизим тоналлик ва мусиқа баландлиги даражасини мустақил равишда белгилайди.

2038a6732ea692819bbe326eb93a62b4b7bb37f5

Кабриолет бошқарувини сенсор сатҳдаги махсус контроллёр ёрдамида амалга ошириш мумкин бўлган мультимедиа мажмуаси билан таъминланган бўлиб, хусусан, унда маълумотларни бармоқ ёрдамида киритиш тизими ҳам мавжуд — мазкур тизим лотин, араб ва хитой имлосини танийди.

c68baa8be328742ceb08bcc6fff1c2dab87a9fa3

Rolls-Royce Dawn фаол иқлим назорати (круиз-контроль), асосий чироқнинг мослашувчан фаралари ва маълумотлари салондаги 10,25 дюймли мониторда кўрсатиб туриладиган сунъий йўлдош навигация тизими билан ҳам таъминланган. Бундан ташқари, моделда проекцион дисплей ва тепловизор асосида пиёдалар ва жониворларни таниш тизими ҳам бор.

fbd4e4faab4cc7828f8932110af78066d48140ec

Янги модель ҳажми 6,6 литр бўлган 563 от кучига эга бензинли V12 турбомотор билан таъминланган. Двигатель ZF компаниясининг саккиз босқичли автомат узатмалар қутиси билан бошқарилади. Кабриолетда узатмалар қутиси ишини GPS-навигатор маълумотлари билан мувофиқлаштирувчи Satellite Aided Transmission (SAT) тизими қўлланилган.

bc54606d87bf3b9e2be8f88330a6ef3a35ae726d

Rolls-Royce Dawn айнан қачон савдога чиқиши, нархлари қандай бўлиши ҳақида ҳозирча ахборот берилмаяпти. Тахминларга кўра, кабриолет камида 250 минг фунт-стерлинг (380 минг доллар)дан сотилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.