Tesla барча Model S автомобилларини ортга қайтаради

Tesla барча Model S автомобилларини ортга қайтаради

Тесла компанияси хавфсизлик камарида носозлик аниқлангани боис 90 минг Model S автомобилларини ортга қайтаришини маълум қилди.

Шу йилнинг ноябрида Тесла автомобилида ўтирган ҳайдовчи орқа ўриндиқдагилар билан суҳбатлашиш учун ўгирилганида хавфсизлик камари ўзидан-ўзи ечилиб кетган. Автомобилларнинг ортга қайтарилишига ушбу нохуш вазият сабаб бўлган.

Бу компания шакллангандан бери юзага келган энг катта нохушликдир. Аммо компания катта чиқимдор бўлгани йўқ, инженерлар камарнинг ишлаш механизмини қайта созлашади холос. Муаммоли вазият Нью-Йорк биржасида ҳам акс-садо берди – компания акциялари нархи 1,9 фоизга тушиб кетди (217,59 доллар).

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"