BMW i3 янгиланиш арафасида
Бавария электромобилига “оптималлашган двигатель” ўрнатилади.
BMW компанияси i3 русумини янгилаш тадоригини кўряпти. Янгиланган автомобилнинг йўл юриш захираси 200 кмга етади. Компаниядаги манбаларига таяниб Autocar ушбу хабарни бермоқда.
Инсайдерлар етказишича, автомобилга янги литий-ион батареяси, кучайтирилган электромотор ва электроника, модификациялашган трансмиссия ўрнатилади. Ҳозирда автомобилнинг йўл юриш захираси 160 км бўлса, келгусида яна 40 км қўшилади.
Такомиллаштирилган BMW i3 қачон намойиш этилиши хусусида дараклар йўқ. Аввалроқ авто ишлаб чиқарувчилар BMW барча моделларининг электрлаштирилишини айтиб ўтган эди. Шу йўл билан СО2 ҳавога чиқарилишини камайтиришга эришмоқчи.