Дунёнинг энг йирик автомобиль бозорлари аниқланди

Дунёнинг энг йирик автомобиль бозорлари аниқланди

Автостат таҳлилий агентлиги экспертлари 2015 йилнинг 10 ойи ҳисоб-китобига кўра автомобиль сотиш ҳажми бўйича етакчи давлатларни аниқлади. Рўйхат бошидаги Хитойда 16 млн 485 минг автомобиль сотилган.

Иккинчи ўринни АҚШ эгаллаган. Океан ортидаги давлатда 14 млн 500 минг автомобиль харидорини топган. Кунчиқар юрт вакиллари 4 млн 279 минг автомобилни сотишга муваффақ бўлиб учинчи ўринни эгаллашган. Шунингдек, бешликдан Германия (2 млн 686 минг) ва Ҳиндистон (2 млн 311 минг) ўрин олган.

Рўйхатнинг кейинги қаторларида Буюк Британия, Бразилия, Канада, Франция, Жанубий Корея, Италия ва Россия бор.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"