Жаҳондаги энг яхши йўллар аниқланди

Жаҳондаги энг яхши йўллар аниқланди

Жаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланган рейтингда 140 давлат автойўлларига баҳо берилди.

Сўровнома ўтказиш асносида ишбилармонларга мамлакатдаги йўл ҳолатини баҳолаш таклиф этилди. Баҳолаш 7 балли тизим асосида ўтказилди, унда 1 – “ўта хароб/жаҳондаги энг ёмон йўллардан бири”, 7 – “кенг ва текис/жаҳондаги энг яхши йўллардан бири”.

Маълум бўлишича, жаҳондаги энг яхши йўллар Швейцарияда экан. Иккинчи ўринга Сингапур, учинчи ўринга АҚШ йўллари муносиб топилди.

Ўнликдан мос равишда Германия, Нидерландия, Япония, Гонгконг, Финляндия, Швеция ва Буюк Британия жой олган. МДҲ давлатларидан Эстония 30-ўринга лойиқ кўрилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"