Lada XRAY комплетацияси маълум бўлди

Lada XRAY комплетацияси маълум бўлди

XRAY ишлаб чиқариш 15 декабрдан бошланди. Нархлар варақасини феврал ойида савдо олдидан кўрсатиш мўлжалланяпти.

Classic асос версиясида иккита хавфсизлик ёстиқчаси, ABS тизими, курс барқарорлиги тизими, “ЭРА-ГЛОНАСС” шошилинч огоҳлантирув қурилмаси, аудиотизим ва 6 карнай (динамик) ҳамда марказий қулф бўлади.

Бир қанча опцияларга эга. Ҳайдовчи ўриндиғини юқорига-пастга ростлаш, олд ойна, ўриндиқлар ва ташқи кўзгуларни иситиш мумкин. Ҳайдовчи ёнидаги ўриндиқ остида ғаладон, юкхона полида олинадиган қути, эҳтиёт ғилдирак ичида органайзер сингари ёрдамчи ашёлари бор.

Дастлаб, 114 от кучига эга 1,6 литрли агрегат, фурсати келиб навбатдаги русумларга 1,6 литрли (106 от кучи) ва 1,8 литрли (123 от кучи) моторлар ўрнатилади.

Lada автомобилларига Тошкентдаги Lada автосалони орқали буюртма бериш мумкин.

Ҳозирча, янги XRAY нархини тахмин қилиш қийин, бироқ ҳаммабоп арзон нархда сотилмайди, демоқда кузатувчилар.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Lada XRay

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"