Toyota Mirai водородмобилини сотиб олиш учун 4 йил навбат кутасиз

Toyota Mirai водородмобилини сотиб олиш учун 4 йил навбат кутасиз

“Иомиури” нашрининг хабар беришига кўра водород ёнилғисига юрадиган автомобилни сотиб олиш учун 3-4 йил кутишга тўғри келади. Ҳозир водородмобиль автотижоратда қизғин модага кирган. Тойота вакиллари матбуот анжуманида атиги 400 дона Toyota Mirai ишлаб чиқаришни режалаштирганликлари, аммо олдиндан буюртма берганларнинг ўзи 3 мингдан ортиб кетганини тан олишди. Завод ишлаб чиқариш қувватини ҳисобга олинса, харидорнинг навбати сарлавҳадаги муддатда етиб келади. Компаниядагилар водородмобилни “автомобиль соҳасининг келажаги” деб ҳисоблашмоқда.

Автомобилсозлар Toyota Miraiнинг фавқулодда харидоргирлигидан ғоят мамнун. Олдиндан буюртма берганларнинг кўпчилик қисми юридик шахс эмас, жисмоний шахслардир.

Тошкентдаги  Toyota автосалони орқали Toyota автомобилларига буюртма бериш имкони бор.

Эслатиб ўтамиз, Toyota Mirai 2013 йилда Токиодаги автосалонлардан бирида илк бора намойиш этилган. Тўрт ўринли седан узунлиги 4870 мм, кенглиги — 1810 мм, баландлиги эса— 1535 мм. Нархи Японияда 57 500 доллар атрофида. Кислород ва водород ўзаро таъсирлашувидаги кимёвий реакция натижасида ишлаб чиқарилган электр энергияси ёрдамида ҳаракатланади. Атмосферага зарарли моддалар чиқармайди. Синов пайтида 4 км масофада ҳавога 240 миллилитр сув буғи чиқарган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"